Никита Рафалович ва Феруза Содиқова бронза медалини қўлга киритди

    Мексика давлатида ўтаётган таэквондо бўйича Жаҳон чемпионатида бир йўла икки нафар ҳамюртимиз шоҳсупага кўтарилди. 

    -87 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Никита Рафалович Польша, Словения ва македониялик рақибларини мағлуб этиб, ярим финалга қадар етиб борди. Афсуски, бу босқичда келиб чиқиши эронлик бўлган Сербия фуқаросига имконият бой берилди ва Никита Рафалович Жаҳон чемпионати бронза медалини қўлга киритди.

    -62 кг вазнда ўзбекистонлик Феруза Содиқова Австралия, Куба ва канадалик спортчиларни таслим этиб, ярим финалга чиқди. Бироқ бу босқичда Феруза грециялик таэквондочига ютқазиб қўйди ва бронза медали соҳибасига айланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates