Ёш таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатида олтин ва бронза медалларини қўлга киритди

    Спорт 14 май 2025 604

    БААда Кадетлар ўртасида ўтказилаётган таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди.

    Қайд этилишича, муросасиз баҳсларда ҳамюртларимиз 1 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди.

    -65 кг вазн тоифасида иштирок этган Никита Бибиков барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. Бибиков финалда эронлик Амир Ағамоҳаммадидан устун келди. Шунингдек, қизлар ўртасида -41 кг вазн тоифасида Райҳона Асанбоева ярим финалгача етиб келиб, бронза медали соҳибига айланди.

    Шу тариқа, терма жамоамизнинг ушбу мусобақада ҳозиргача жамғарган медаллари 2 та олтин ва 1 та бронзани ташкил этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates