Ўзбекистонлик таэквондочи Нажмиддин Қосимхўжаев жаҳон чемпиони бўлди

    Спорт 31 октябр 2025 653

    Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Нажмиддин Қосимхўжиев (-74 кг) Хитойнинг Уси шаҳрида бўлиб ўтган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.

    Ҳамюртимиз финалда Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори, Бразилия спортчиси Эдивал Понтес билан баҳслашди. Шиддатли ўтган беллашувда Қосимхўжиев рақибини мағлуб этиб, жамоамиз ҳисобига қимматли олтин медални тақдим этди.

    Шу тариқа, Нажмиддин ўз фаолиятида илк бор жаҳон чемпионати медалига – олтин медалга эга чиқди. Терма жамоамиз эса Уси–2025 жаҳон чемпионатини бирта олтин, бирта кумуш ва бирта бронза медали билан якунлади.

    Нажмиддин Қосимхўжиев эркаклар ўртасидаги таэквондода жаҳон чемпиони бўлган иккинчи ўзбекистонлик спортчига айланди. Илгари бундай ютуққа 2015 йили спортимиз афсонаси Дмитрий Шокин эришган эди.

    Ўзбекистон Таэквондо WT ассоциацияси Нажмиддин Қосимхўжиевни, унинг яқинларини ва барча ҳамюртимизни ушбу улкан ғалаба билан табриклайди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates