Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?

    Никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш 3 млн сўмдан 6 млн сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Қонунчиликка мувофиқ, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланади.

    Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра тегишли туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан 1 йилга камайтириши мумкин.

    Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади:

    — никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш 1,5 млн сўмдан 3 млн сўмгача;

    — ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш 2,1 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача;

    — никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш 3 млн сўмдан 6 млн сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Ушбу ҳуқубузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин такроран содир этиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates