“Бу тест аслида жуда аниқ натижани кўрсатади, аммо ҳозирда вирус ўпкага аввалгига қараганда анча тез тушади, деган таассурот ҳам мавжуд. Эҳтимол, бу коронавирусдаги янги мутацияларга боғлиқ бўлиши мумкин ёки биз тестларни “кейинроқ” ўтказишни бошлаганмиз.
Йўтал пайдо бўлган илк пайтнинг ўзидаёқ тест топшириш ўрнига, бемор аҳволи яхшиланишини кутади. Тез-тез томоғини чаяди, бурнига дори томизади. Бу касалликдан қутқармайди, аммо вирусни нафас йўлларидан сиқиб чиқаради”, деди олим.
Унинг сўзларига кўра, агар вирус одамнинг нафас йўлларида бўлмаса, ПЦР текшируви уни аниқлай олмайди. Вирус томоқ йўлларидан ўпкага тушган пайтда олинган таҳлил салбий натижа кўрсатади.
“Агар чиндан хоҳласангиз, организмда вирус бор-йўқлигини аниқлаш мумкин, бунинг учун бошқа тестлар ҳам мавжуд. Масалан, бронхоскопия текшируви, аммо бу, юмшоқ қилиб айтганда, анча нохуш синов. Ушбу синовни ўтказиш давомида одам гўё бўғилиб, чўкиб кетаётгандек, ўлаётгандек ҳиссиётларни бошдан кечиради”, — мутахассис.
Шунингдек, у нима учун одам уч ҳафта давомида пневмония билан касалланиши ва ПЦР тести эса салбий натижани кўрсатиши ҳақида яна бир фаразни илгари сурди.
“Айтайлик, одам апрель-июнь ойларида касалликнинг аломатсиз, жуда енгил турини бошидан ўтказди. Организмда антитаначалар пайдо бўлди. Улар вирусни енгиш учун етарли кучга эга бўлмайди, аммо улар мавжуд.
Сентябр ойида қайта юқтирилганда, антитаначалар вирус билан энг кўп курашишни бошлайди — инфекциянинг кириш эшиги, юқори нафас йўлларида мавжуд бўлган вирусни енгиб, олиб ташлашлари мумкин. Аммо антиначалар кучи бутун организм учун етарли бўлмайди”, — деди Баранова.
Биологнинг аниқлик киритишича, организмнинг вирус билан кураши ўпкада давом этади, аммо бу ҳолатда вирусни аниқлаш имкони бўлмайди.
“Кураш ўпкада содир бўлганда, нафақат вируслар ўлдирилади, балки бизнинг тўқималаримиз ҳам зарар кўради. Уларнинг зарарланиши пневмония ривожланишига фақатгина ёрдам беради. Ушбу иммунитет реакцияси тестнинг салбий натижа кўрсатиши учун етарли, аммо таъкидланганидек, касалликдан халос бўлишга ёрдам бермайди. Пневмония вирусли, бактериал ёки бошқа характерли бўлиши мумкин. Буни аниқлашимиз керак”, — деди Баранова.