Нодавлат суд-экспертиза институти роли янада оширилади

    Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг ихтиёрий аъзолигига асосланган Ўзбекистон суд экспертлари палатаси ташкил этилади.

    Бу ҳақда Президентнинг “Cуд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ-270-сон, 08.09.2025 й.) да белгиланди.

    Қарорга кўра, нодавлат суд экспертларининг касбий ва амалий тайёргарлик даражасини аниқлаш, уларнинг ноқонуний ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатларнинг адолатли кўриб чиқилишини таъминлаш учун Адлия вазирлиги ҳузурида Эксперт-малака комиссияси фаолияти йўлга қўйилади.

    2025 йил 1 ноябрдан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича шартнома асосида адвокат сўровига кўра суд-экспертиза ташкилотларида экспертиза ўтказиш тартиби жорий этилади.

    2025 йил 1 декабрдан нодавлат суд экспертларига якка тартибда суд-экспертлик бюроси шаклида фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.

    2025 йил 15 декабрдан шахслар учун Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига экспертиза тадқиқотлари ўтказиш бўйича “Sud-ekspert” портали орқали онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилади.

    2026 йилдан 1 январдан Республика суд экспертизаси маркази суд экспертлари объектларни кўздан кечириш учун жойларга чиққанда мажбурий равишда мобил видеокамера (бодикамера)лардан фойдаланиши тартиби йўлга қўйилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates