Нодирбек Абдусатторов нуфузли Champions Chess Tour-2023 мусобақасининг ярим финалига чиқди

    Канаданинг Торонто шаҳрида ўтаётган CCT-2023 турнирининг финал роундида йил давомида 6 та йирик шахмат мусобақасида энг яхши натижа қайд этган 8 нафар гроссмейстер қатнашди.

    Нодирбек Абдусатторов дастлабки саралаш баҳсларида 4-ўринни қўлган киритди. Чорак финалда эса Фабиано Каруанага қўшимча баҳсда ютқазиб қўйди. Аммо унда яна бир имкон бор эди.

    Нодирбек ўтиш ўйинида Ҳикару Накамура билан куч синашди. Дастлабки 2 та ўйинда дуранг бўлгач, Армагеддон тай-брек баҳсига навбат келди. Қора доналарда рақибидан 5,5 дақиқа камроқ вақт билан ўйнаган Нодирбек ғалаба қозониши учун дуранг ҳам кифоя эди. Ҳамюртимиз бунинг уддасидан чиқди ҳамда ярим финалга йўл олди.

    Ярим финал баҳслари бугун ва эртага бўлиб ўтади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates