Вазир ўз нутқида элчи хоним Гарция Силвани элчи сифатида янги лавозимига тайинлангани билан қутлаб, икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшадиган фаолиятида муваффақият тилади.
Мулоқот жараёнида томонлар олий таълим, фан ва инновациялар соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар.
Икки мамлакат ўртасида илмий тадқиқотлар, янги технологияларни жорий этиш ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш борасида кенг қамровли ҳамкорлик қилиш имкониятлари мавжудлиги таъкидланди. Хусусан, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, бу соҳаларда қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Шунингдек, учрашувда туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш муҳим аҳамият касб этиши, бу йўналишларда илмий-амалий алмашувлар йўлга қўйилиши кераклиги таъкидланди.
Ўзбекистон ва Никарагуа бу соҳаларда ўзаро тажриба алмашиш, илғор методикаларни жорий этиш ҳамда қўшма тадбирлар ва лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар. Ушбу ҳамкорлик келгусида икки давлатнинг туризм салоҳияти ва қишлоқ хўжалигидаги самарадорлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мулоқот якунида томонлар икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга бўлган интилишларини билдирдилар. Бу учрашув икки давлатнинг стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги қадамларини янги босқичга кўтариши, олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.