Малайзия Ўзбекистон исломий банкинг ва суғурта бозорига биринчилардан бўлиб кириши мумкин

    Молия 19 октябр 2024 440

    Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти Малайзиянинг "Export-Import Bank of Malaysia" (Эксимбанк) президенти ва бош ижрочи директори Нурбаю бинти Касим Чанг билан учрашди.

    Учрашувда Малайзия Эксимбанки раҳбарияти билан Ўзбекистон тижорат банкларига молиявий ресурсларни ажратиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

    Нурбаю бинти Касим Чанг Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистонда улкан салоҳиятга эгалиги, инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш ва инвесторларга қулай шарт-шароит яратиш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижаларини бераётганини таъкидлади.

    Малайзия томони билан Ўзбекистондаги халқаро рейтинглар ва стандартларга жавоб берадиган молиявий барқарор бўлган давлат ва хусусий банклар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида фикр алмашилди.

    Эксимбанкнинг ўтган йиллар давомида исломий банкинг йўналишида эришган улкан тажрибасини инобатга олиб, Малайзия томонига Ўзбекистон молиявий секторига исломий банкинг ва суғурта (такафул) бозорига биринчилардан бўлиб кириш таклифи билдирилди.

    Эксимбанки президенти Ўзбекистонга инвестиция киритишни режалаштираётган Малайзия компаниялари билан алоҳида учрашув ўтказиш, ҳар бир компания лойиҳаларини батафсил таҳлил қилган ҳолда, уларни қулай шартлардаги молиявий ресурслар билан таъминлаш масаласини ўрганиб чиқишга тайёрлигини билдирди.

    Малайзия экспорт-импорт банки 1995 йил августда Молия вазирлиги таъсислигида стратегик секторларга инвестициялар ва экспортни рағбатлантириш ҳамда мамлакат компанияларининг янги бозорларга киришини осонлаштириш мақсадида ташкил этилган.

    2023 йилда банкнинг умумий активлари қиймати 1,35 миллиард доллар, жами кредитлар ва молиялаштириш активлари 1,07 миллиард долларни, шундан, 707 миллион доллар (66 фоиз) анъанавий ва 363 миллион доллар (34 фоиз) исломий молия активлари ташкил этади. Ҳозирда банкнинг молиявий хизматлари дунёнинг 53 та давлатини қамраб олган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates