ОТБ билан саноатни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди

    Шу йил 3 июлда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Канокпан Лао-Арая билан учрашди.

    Суҳбат чоғида лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига оид долзарб масалалар муҳокама этилди.

    Иқтисодиётни диверсификация ва модернизация қилиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида халқаро экспертларни жалб этиш ва саноатни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

    Учрашув якунида томонлар хусусий секторда лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш ҳамда соғлиқни сақлаш ва сув таъминоти соҳаларида аҳоли турмуш сифатини яхшилашга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates