«Саудия–Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи раиси бошчилигидаги делегация Сенатга ташриф буюрди

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Саудия Арабистони Маслаҳат кенгашининг «Саудия–Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи раиси Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Жарба бошчилигидаги делегация билан учрашди.

    Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар босқичма-босқич кенгайиб бораётгани алоҳида қайд этилди.

    Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Жарба Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистонда ислом маданияти ва маърифатини ривожлантиришга қаратилаётган эътиборни юқори баҳолади.

    Мулоқотда икки томонлама муносабатларнинг ривожланишида парламентлараро алоқаларнинг муҳимлигидан келиб чиқиб, уни янада ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

    Парламент дўстлик гуруҳлари имкониятларидан самарали фойдаланиш, улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва амалий натижалар билан бойитиш юзасидан атрофлича фикр алмашилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Учрашув якунида парламентлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва имзолашга келишиб олинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates