Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби белгиланди

    Ҳукумат қарори билан Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

    Низомга кўра, нотариусларнинг нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этиши устидан назорат қилиш қуйидаги текширишлар орқали амалга оширилади:

    ➖режали текшириш – адлия органлари томонидан тасдиқланган йиллик (чораклик) иш режасига киритилган ва ҳар уч йилда бир марта ўтказиладиган назорат шакли;

    ➖қисқа муддатли текшириш – нотариуслар фаолияти адлия органи томонидан рейд (ҳар йили камида бир марта), “сирли мижоз” ҳамда хизмат текшируви тарзида амалга ошириладиган назорат шакли;

    ➖камерал текшириш – адлия органлари томонидан ўзи жойлашган манзил бўйича нотариусларнинг нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда қонунчиликка риоя этилишини “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимидаги маълумотлар ҳамда адлия органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш орқали амалга ошириладиган назорат шакли.

    Нотариус иш фаолиятини дастлабки текшириш у иш бошлаганидан бир йил ўтгандан сўнг амалга оширилади.

    Режали текшириш муддати бир нотариус фаолиятини ўрганиш учун 5 иш кунидан ошмаслиги шарт.

    Рейд тадбири адлия органи раҳбарининг буйруғига асосан амалга оширилиб, уни ўтказиш муддати 1 иш куни этиб белгиланади.

    “Сирли мижоз” тадбири қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

    нотариал ҳаракатларнинг сифати ва тезкорлиги адлия органида шубҳа уйғотганда, ушбу соҳада ҳуқуқбузарликлар содир этилаётганлиги ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритиш зарурати туғилганда;

    ҳуқуқий хизмат кўрсатиш жараёнидан норозилиги ҳақидаги мурожаатлар келиб тушганда.

    “Сирли мижоз” тадбирини ўтказиш учун 1 иш куни, давомли нотариал ҳаракатлар учун – ушбу ҳаракатнинг охирги кунига қадар муддат белгиланади.

    Камерал текшириш адлия органи раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширилади ва у мунтазам равишда ўтказилади.

    Барча турдаги текшириш натижаси бўйича тегишли маълумотнома тузилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates