“Нотариуслардан ҳуқуқий билимлар” акциясига старт берилди

    Мамлакатимизда 25 октябр 2022 257

    Ушбу акция доирасида тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда. 

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Фонди томонидан қўллаб-қувватланган “Нотариуслардан ҳуқуқий билимлар” грант лойиҳаси доирасида икки кунлик 25-26 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Нотариуслардан ҳуқуқий билимлар” акциясига старт берилди. Ушбу акция доирасида тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.

    Акция доирасида Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 151 -умумтаълим мактаби фаоллар залида Ўзбекистон Нотариал палатаси ҳамда “Мадад”НТТ ҳамкорлигида маҳаллалар раислари (оқсоқоллари) учун ўқув-семинар ўтказилмоқда.

    Нотариуслар томонидан маҳалла раислари( оқсоқоллари) маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисида тушунтириш берилиб, фикр-мулоҳазалар алмашилди.

    Акция доирасида Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 151-умумтаълим мактабида бўлиб ўтаётган тадбирда Ўзбекистон Нотариал палатаси грант лойиҳаси доирасида ишлаб чиққан услубий қўлланмалар тарқатилди.

    Шундай тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates