Қайд этилишича, полиция қурбонларнинг шахсини аниқлашда давом этмоқда. Швейцарияда ноқулай об-ҳаво туфайли ҳалок бўлганларнинг камида тўрт нафари Германия фуқароларидир.
30 июнь куни Швейцария жанубидаги Вале ва Тичино кантонларида ноқулай об-ҳаво кузатилди, Швейцария қуролли кучлари унинг оқибатларини бартараф этиш учун 135 аскарни сафарбар этди. Ёмғир ёғаётган пайтда аэронавигацияни бошқариш марказини сув босиши оқибатида Женева устидан ўтган йўналиши бўйлаб самолётлар парвози 50 фоизга қисқарди, деб хабар беради report.az.