Меҳмон ўзида иккита йирик саноат корхонасини – «Абинский ЭлектроМеталлургический завод» МЧЖ (Краснодар ўлкаси) ва «Металлургический Завод Балаково» АЖни (Саратов вилояти) бирлаштирувчи «Новостал-М» металлургик холдингининг фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 2,7 миллион тоннадан ортиқ бўлган холдинг асосан қурилиш ва фасон прокатини, катанка, турли қопламали симларни ишлаб чиқаради.
Маҳаллий қурилиш компаниялари Россия компаниясининг арматурасидан фойдаланяпти ва у ҳақида ижобий фикр билдиряпти. Ҳозирги кунда «Новостал-М» Ўзбекистон бозорига фаол кириб келяпти. Компаниянинг Тошкентда офиси очилган, омборхоналар қурилган. «Бироқ биз ҳамкорликни кенгайтиришга интиламиз, хусусан, пўлат буюмларни ишлаб чиқаришни ташкил қилишни режалаштирганмиз», – дея қўшимча қилди Иван Демченко.
Бунга жавобан Шароф Раҳмонов қуйидагиларни таъкидлади: Тошкент жадал равишда кенгаймоқда, унда меҳмонхона бизнеси объектлари, бизнес-марказлари етишмовчилигини қоплаш учун кенг кўламли қурилиш олиб бориляпти. Шунинг учун, қурилиш соҳасига боғлиқ барча ташаббуслар биз учун қизиқ. Тошкентда «Новостал-М» ваколатхонасининг очилиши компания ниятларининг жиддийлигидан далолат беради ва ҳокимлик металлургия ишлаб чиқаришини ишга тушириш бўйича кўмак беради.
Тарафлар Ўзбекистон бозорини ўрганиш натижаларига асосан «Новостал-М» аниқ таклифлар билан чиқишига келишиб олдилар.
Энди Тошкентда металлургия ишлаб чиқариши бўйича аниқ босқичларни белгилаб олиш учун ишчи учрашувлар давом этади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.