Нурафшонда Корея шаҳарчаси қурилади

    Урбанизация 18 апрел 2022 1514

    Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Корея-Ўзбекистон ишбилармонлари уюшмаси (КУБА) раиси ўринбосари Ким Чан Кон билан учрашди.

    Унда «Нурафшон-Корея янги шаҳар лойиҳаси»ни амалга ошириш, яъни, шаҳарни ривожлантириш бўйича тузилма концепцияси ва режалари хусусида фикр алмашилди.

    Лойиҳада 150 гектар ер майдонида 500 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш ҳисобига Жанубий Корея типида шаҳарча бунёд этилиши кўзда тутилган. Унинг рўёби 2022-2026 йилларни қамраб олиши белгиланган.

    Лойиҳа доирасида 1 200 та хонадонли кўп қаватли уй, Ёнғинга қарши мутахассислар тайёрлаш техникуми, Корея халқаро Университети, меҳмонхона, савдо маркази, парк, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари қурилади.

    Вилоят ҳокими томонидан Корея республикасининг таълим, фармацевтика, электроника тизимидаги ютуқлар, янгиликларни Тошкент вилоятида татбиқ этиш борасида фикр билдирилди.

    Хусусан, вилоятда фаолият юритаётган умумтаълим мактабларидаги педагогларнинг малакасини Корея таълими тизими ютуқлари асосида ошириш, Тошкент вилояти ҳамда Жанубий Кореянинг бир қатор вилоятлари билан биродар вилоят, вилоятдаги шаҳарларни биродар шаҳарларга айлантириш таклифи ҳам ўртага ташланди, деб хабар беради Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates