Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш масаласи таҳлил этилди

    Ижтимоий ҳаёт 27 июн 2023 2206

    Жорий йил 26 июнда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

    Мажлисни Миллий комиссия раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

    Тадбирда Миллий комиссия аъзолари, мутасадди вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

    Унда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, халқаро ҳамкорлик доирасида эришилган натижалар ҳамда келгусидаги вазифалар муҳокама этилди.

    Қайд этилганидек, соҳага доир қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш ҳамда қонунчилик базасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ишлари изчил давом эттирилди. Биргина 2022 йилда 11 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинишига эришилди.

    Янги таҳрирдаги Конституция ҳамда Меҳнат кодексига меҳнат муносабатларини тартибга солишга оид янги нормалар киритилганлиги, хусусан, мажбурий меҳнатнинг, шунингдек болалар меҳнатининг уларнинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланиши белгилаб қўйилганлиги таъкидланди.

    Соҳада янги лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг позициясини янада мустаҳкамлаш мақсадида Миллий комиссия томонидан тасдиқланган “Йўл хариталари” ижросини таъминлаш борасида салмоқли натижаларга эришилганлиги қайд этилди.

    Маълумки, 2022 йил мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида ўзбек пахтасига қўйилган кўплаб тақиқлар олиб ташланган йил сифатида ёдда қолди. Бу эса тадбиркорларимиз учун улкан имкониятлар эшиги очилишига хизмат қиляпти.

    Т.Нарбаева амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, соҳада муаммоли масалалар ҳам йўқ эмаслигига тўхталиб ўтди.

    – Олдимизда меҳнат муносабатларини халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштириш, норасмий бандликни қисқартириш, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, қолаверса, гендер тенгликни таъминлаш ва бошқа шу каби масалалар бўйича вазифалар турибди. Тасдиқланган “йўл хариталари”даги вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш зарур. Ишларимиз қайсидир рақамларни тўғрилаш эмас, балки аниқ натижага йўналтирилган бўлиши лозим. Белгиланган чоралар биринчи навбатда инсон ҳуқуқларини таъминлашга, уларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга, фуқаролар учун хавфсиз, муносиб меҳнат шароитларини яратишга қаратилган — деди, Комиссия раиси.

    Тадбирда эришилган натижалардан келиб чиқиб, пахта-тўқимачилик саноатидаги корхоналар фаолиятига халқаро стандартларни кенг татбиқ этиш ва бу орқали корхоналарда муносиб меҳнат тамойилларига эришиш устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб олинди.

    2022 йилда ушбу тармоқ корхоналари фаолиятига “Better work” ҳамда “BCI” халқаро стандартларини татбиқ этиш бўйича бошланган ишларни изчиллик билан давом эттириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

    Хусусан, “Better work” дастурига старт бериш бўйича Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва Миллий уч томонлама ҳамкорлар ўртасида имзоланган меморандум ҳамда “BCI” халқаро стандартларини татбиқ этиш бўйича “Better Cotton” ташкилоти, Миллий комиссия ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

    Шунингдек, халқаро стандартларни амалиётга татбиқ этиш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Миллий комиссия қошида Better Cotton стандартларини татбиқ этиш бўйича Миллий маслаҳат Кенгашини ташкил этиш масаласи муҳокама этилди ҳамда қўллаб-қувватланди.

    Мажлисда одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича Ички ишлар вазирлиги, мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги раҳбарлари, ҳудудий комиссиялар вакилларининг ҳисоботлари эшитилди ҳамда муҳокама этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Муҳокама этилган масалалар юзасидан Миллий комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates