Офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида фуқароларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳужжатлари бепул тиклаб берилади

    Ижтимоий ҳаёт 28 сентябр 2023 854

    Бундай ҳужжатлар 19 та бўлиб уларнинг ичида паспорт (ID карта), “права”, никоҳ қоғози ва бошқа ҳужжатлар мавжуд.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги ПҚ-4871-сон қарорига
    ИЛОВА
    Офатлар юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ва тикланишда тегишли тўловлардан озод қилинадиган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатлар
    РЎЙХАТИ
    1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахс ва хорижий фуқаро идентификация ID-картаси (Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти).
    2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти.
    3. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун гувоҳнома.
    4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш учун биометрик ҳаракатланиш ҳужжати.
    5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга паспортнинг ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг йўқолганлиги ҳақидаги маълумотнома.
    6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эллик фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатнома.
    7. Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар.
    8. Чақирув участкасида қайд этилганлик ҳақидаги гувоҳнома.
    9. Ҳарбий гувоҳнома ва захирадаги офицернинг гувоҳномаси.
    10. Транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномаси.
    11. Ҳайдовчилик гувоҳномаси.
    12. Йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига вақтинчалик рухсатнома.
    13. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома.
    14. Никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома.
    15. Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома.
    16. Ўлим ҳақида гувоҳнома.
    17. Нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари, ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ҳамда реестрлардан кўчирмалар.
    18. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан расмийлаштириладиган маълумотномалар.
    19. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан талаб қилиб олинадиган ушбу рўйхатнинг 8 — 17-бандларида назарда тутилган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаси, дубликати ҳамда уларнинг мавжудлиги ҳақида маълумотномалар.
    (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2020 й., 07/20/4871/1405-сон)
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates