ОКМКда машинасозлик заводи барпо этиляпти

    Мазкур завод ишга тушиши билан йилига 55 минг тонна эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилади.

    Хабарингиз бор, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида йирик мега лойиҳа сифатида эътироф этилаётган "Ёшлик-1 конини ўзлаштириш" инвестициявий лойиҳаси амалга оширилмоқда.

    Лойиҳа доирасида қатор ишлаб чиқариш корхоналари, инфраструктуралар барпо этилаяпти. Жумладан, лойиҳа доирасижа қурилаётган 3-Мис бойитиш фабрикасини технологик ускуналарга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида янги Машинасозлик заводи ҳам бунёд этилади.

    Лойиҳанинг умумий қиймати 500 млн доллар бўлиб 2023 йилда ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш ишлари амалга оширилади.

    Мазкур завод ишга тушиши билан 2500 та янги иш ўринлари яратилиб, йилига 55 минг тонна эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилади.

    Жумладан, 20 минг тонна пўлат қуйиш ишлари бажарилади. 20 минг тонна эҳтиёт қисмлар (конус қопламаси, тегирмон футеровкаси, ковш тишлари ва бошқалар), 15 минг тонна ностандарт ускуналар (ғалвир, конусли майдалагич, тасмали конвейер ва бошқалар) тайёрланади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates