Олимлар парранда гриппининг хавфли ўзгариши ҳақида огоҳлантирмоқда

    Парранда гриппи мослашиш ва ўзгаришда давом этар экан, Илмий ҳамжамият жамоатчиликни ҳушёр бўлишга чақирмоқда.

    Қайд этилишича, олимларнинг бундай чақируви юқори патогенли парранда гриппи яқинда янги босқични босиб ўтгани билан боғлиқ. Нашр этилишича, касаллик минглаб денгиз филлари ҳаётига зомин бўлган оғир эпидемияда денгиз сутэмизувчилари орасида тарқалмоқда. Вируснинг ривожланиши ва мослашиши инсон саломатлигига қандай таъсир, қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида жиддий ташвиш уйғотади.

    Ўтган йилнинг октябрь ойида Аргентинанинг Валдез ярим оролида парранда гриппининг штамми бўлган H5N1 эпидемияси бошланган ва олимларнинг фикрига кўра, 17 000 денгиз филларини нобуд қилган. Кейинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, H5N1 қушлар ва денгиз сутэмизувчиларга юқувчи алоҳида гуруҳларга бўлинган, бу мисли кўрилмаган ҳодиса.

    Тадқиқотчилар вирус тўғридан-тўғри сутэмизувчилар орасида тарқалиши учун мослашган бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. Олимларнинг огоҳига кўра, у сут эмизувчиларга қанчалик мослашса, одамлар учун ҳам шунчалик хавфли бўлади.