Олий Мажлис Сенатида янги қўмита ташкил этилди

    Мамлакатимизда 25 июн 2021 1089

    Бугун, 25 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

    Сенаторлар кун тартибидаги биринчи масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.

    Таъкидланганидек, Ҳаракатлар стратегиясида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига оид ахборотни тақдим қилишнинг замонавий шаклларини жорий этиш давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналиши этиб белгиланди.

    Қисқа давр мобайнида бу борада салмоқли ишлар амалга оширилди ва кўплаб ижобий натижаларга эришилди. Хусусан, Ҳукумат портали доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ахборотдан эркин ва бепул фойдаланиш имконини берувчи Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали фаолияти йўлга қўйилди. Қолаверса, «Менинг фикрим», «Очиқ бюджет», «Давлат харидлари», «Шаффоф қурилиш» порталлари каби ўнлаб электрон платформалар ишга туширилди. Барча даражадаги давлат ва жамоат ташкилотларининг доимий янгиланиб турадиган расмий веб-сайтлари яратилди.

    Мажлисда сенаторлар томонидан мамлакатимиздаги ўзгариш ва янгиланиш жараёнлари, олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини халқимизга тўғри ва тўлиқ тушунтириш, миллий ахборот маконини холис ва асосли маълумотлар билан тўйинтириш зарурати ахборот сиёсати ҳамда очиқликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар, тизимли назорат, жумладан, парламент назорати муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

    Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Қолаверса, мазкур қўмитанинг вазифаларига эътибор қаратилди.

    Қўмита давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириб боради ва бу борада доимий назоратни амалга оширади.

    Мажлисда сенатор Фарход Эсанович Боқиевни мазкур Қўмита раисининг ўринбосари этиб сайланди.

    Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates