Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди

    Сенатнинг 12-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди, деб ёзади Сенат ахборот хизмати.

    Олий Мажлис Сенатининг мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарорига мувофиқ, Маликахон Каландарова судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, шундан беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси этиб сайланди.

    Шунингдек, Аброрхон Акрамов, Джахангир Джураев, Носир Зайнабидинов, Мансурбек Курбанов, Жамоладдин Курязов, Уктам Мамадиев, Шуҳрат Муллажанов, Умида Нишонова ва Одилжон Турдиев ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.

    Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан О.Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимидан, Т.Мирзаев, М. Эшимбетов, Б. Эргашев, шунингдек, ўз аризасига биноан А.Бекманов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates