У Бразилиянинг амалдаги етакчиси Луис Инасиу Лула да Силванинг 2023 йил январида ҳокимият тепасига келишига тўсқинлик қилишга уринганликда айбланган эди. Тўрт нафар судья ҳукмни қўллаб-қувватлади, бир нафари эса унга қарши овоз берди.
Шу билан бирга, суд иш бўйича яна бир қанча айбланувчиларга ҳукм чиқарди, Болсонарунинг шериклари 26 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Собиқ президентнинг адвокатлари ҳукм устидан, жумладан, халқаро судларга шикоят қилишларини маълум қилди.
Бразилия пойтахтидаги тартибсизликлар 2023 йилнинг январь ойида Луиз Инасиу Лула да Силва ҳокимият тепасига келганидан кейин содир бўлган. Болсонару тарафдорлари ҳукумат биноларини эгаллаб олишга ҳаракат қилишди ва тартибсизликлар бошланди. Уларда 5 мингга яқин киши қатнашди, 1,4 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинди, деб хабар берди bfm.ru.








