Олий Мажлис Сенатининг 52-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Унга асосан:
- Жуманазар Эргашев ўн йиллик муддатга,
- Маъмуржон Кадиров муддатсиз даврга,
- Дилшод Ражабов муддатсиз даврга,
- Носиржон Расулов ўн йиллик муддатга,
- Бурхон Турдиев ўн йиллик муддатга,
- Асқарали Умматалиев ўн йиллик муддатга,
- Гулнафис Худайбердиева ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.