6 ойда 551 нафар шахс транспорт воситалари қоидаларини бузгани учун судланган

    Биринчи ярим йилликда транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузилиши бўйича қанча фуқаро жавобгарликка тортилгани маълум бўлди.

    Бу ҳақда Олий суд хабар берди.

    Қайд этилишича шу йилнинг 1 ярмида 1 601 нафар шахс судланиб, уларнинг 551 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 1 050 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

    Шунингдек, 2023 йилда Жиноят кодексининг 266 моддасида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 3 325 нафар шахс судланган. Шундан 635 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 2 690 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates