Институтда ушбу кун муносабати билан бир нечта тадбирлар ўтказилмоқда. Мисол учун, ош тайёрлаш танлови – оилалар учун ажойиб жамоавий тадбир бўлиб, бирдамлик, меҳр-оқибат каби қадриятларни ривожлантиришга кўмаклашса, “Қувноқ стартлар“ спорт мусобақаси оилавий жисмоний фаоллик ва соғлом турмуш тарзига хизмат қилади.
“Zakovat quiz” интеллектуал ўйинида оилалар бир жамоа сифатида интеллектуал беллашувда иштирок этиб, билим олиш жараёнини янада қизиқарли ва мазмунли қилишлари мумкин. Арт-терапия машғулоти эса, болалар учун ижодий ривожланиш, ҳиссиётларни ифодалаш ва стрессдан халос бўлишнинг самарали усули ҳисобланади.
Шунингдек, ушбу кун муносабати билан институтда Марҳабо Каримова билан 2Бахтли оила сири“ мавзусидаги семинар тренинг ташкил этилди.
— Мен учун бугунги тадбир жуда эсда қоларли бўлди. Янги дўстлар орттирдим. Ўзимни ҳар томонлама синаб кўрдим. Кейинги “Оила куни“ни дўстларим билан орзиқиб кутамиз ва янада фаол қатнашамиз. Шундай лойиҳа учун олийгоҳ раҳбарларига миннатдорлик билдираман, — дейди ходимлардан бирининг фарзанди.
Умуман олганда, “Оила куни“ орқали институт жамоаси ўз оила аъзолари билан кўпроқ вақт ўтказишига, уларнинг бир-бири билан боғлиқлигини ҳис қилишига ва жамиятга ижобий таъсир кўрсатишига эришмоқчи.
Шунингдек, “Оила куни“ни институтнинг анъанавий тадбирларидан бирига айлантириш кўзда тутилган. Келгусида оилавий семинарлардан тортиб, ижтимоий лойиҳаларгача бўлган тадбирларни жорий этиш мақсад қилинган. Дарвоқе, ҳар бир оила ерга қадаган дарахт кўчатларидан “Оила боғи“ ҳам барпо бўлди.
Ҳамкорлик материали