баннер
23 апр 2025
05:04

    Олийгоҳнинг 90 йиллиги: Сарҳисоб ва мақсадлар тақдимоти

    Жорий йил 9-10 апрель кунлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" Миллий тадқиқот университетида таълим даргоҳининг 90 йиллик юбилейи ҳамда "Глобаллашув шароитида ихтисослашган олий таълим ва илм-фанни ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари" мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди.

    Дарҳақиқат, "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети 90 йиллик таълим анъаналарига эга, муҳандислик, табиий фанлар, ер тузиш, қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва маркетинг соҳаларидаги етакчи дастурлари билан машҳур бўлган минтақавий тан олинган академик ва тадқиқот университети ҳисобланади.

    Олийгоҳ Марказий Осиё ва ундан ташқарида сув, атроф муҳит, энергетика, қишлоқ хўжалиги, ер тузиш ва қатор муҳим йўналишларда илмий тадқиқотлар, олий таълим ва эксперт маслаҳат хизматларини кўрсатувчи етакчи олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаси сифатида бой тарихга эга.

    Университет битирувчилари нафақат мамлакатимиз бўйлаб, балки Осиё, Африка, Лотин Америкаси, Шарқий Европа каби бошқа минтақа давлатларида тадқиқот ишларини амалга ошириб, турли лавозимларда фаолият юритиб, мамлакат ва минтақанинг барқарор тараққиётига катта ҳисса қўшиб келмоқда.

    Бугунги кунда ТИҚХММИ сунъий интеллект, рақамли технологиялар, ҳуқуқ ва чет тиллари каби йўналишларда замонавий кафедраларга эга. Университет таркибида Бухоро, Қарши ва Олмата филиаллари, шунингдек, илмий-тадқиқот институтлари самарали фаолият юритмоқда.

    90 йиллик тарих, илмий салоҳият ва ислоҳотларга мос ривожланиш ТИҚХММИни миллий тараққиёт йўлида муҳим таълим масканига айлантирмоқда.

    Ташкил этилган анжуманларда ривожланган давлатлар элчиларининг, нуфузли халқаро агентликлар раҳбарларининг ҳамда юқори мартабали ҳамкорларнинг табриклари даврага айрича руҳ бахш этди. Сўзга чиққанлар "ТИҚХММИ" Миллий тадқиқот университетининг 90 йиллик тажриба ва илмий анъаналарини янги авлодга етказиш, таълим ва тадқиқот соҳасидаги юксак натижаларни жаҳон миқёсида тарғиб қилиш борасидаги фикрларини эътироф этдилар.

    Марказий Осиёда ирригация, мелиорация ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича илк мутахассисларни тайёрлаш мақсадида 1934 йилда ташкил этилган ушбу даргоҳ, 2017–2021 йилларда Президент қарорига асосан Миллий тадқиқот университети мақомини олди.

    Конференцияга Белорус, Хитой, Германия, Венгрия, Эрон, Қозоғистон, Малайзия, Россия, Жанубий Корея, Буюк Британия, Тожикистон, Туркия каби давлатлардан меҳмонлар ташриф буюрди. Шу билан бирга, 11 та элчихона – Германия, Венгрия, Хитой, Россия, Австрия, Тожикистон, Ҳиндистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Франсия ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги элчилари ва Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори ташриф буюрди.

    Анжуманлар доирасида глобаллашув шароитида олий таълим ва илм-фан тизимларида юзага келаётган муаммолар таҳлил қилиниб, уларнинг ечимига йўналтирилган илмий ёндашувлар ҳақида фикрлар ўртага ташланди. Шунингдек, минтақада олий таълим ва илм-фан тараққиётининг истиқболли йўналишлари, тажриба алмашиш ва уларни амалга ошириш стратегияларини муҳокама қилинди. Глобал муҳит, иқлим ўзгариши ва экология, яшил инфратузилмани ривожлантириш, яшил иқтисодиёт, мелиоратсия ва механизатсия, сунъий интеллект, энергия самарадорлиги, ер ресурсларини бошқариш, тупроқ унумдорлигини ошириш, замонавий таълим технологиялари, илмий тадқиқотлар сифати каби долзарб масалалар борасида фикрлар алмашилди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech