Олмалиқда “Суюрлитепа ёдгорлиги” фаолият юрита бошлади

    Маданият 18 май 2023 1124

    Бугун “Металлург” маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Миллий Археология маркази ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳамкорлигида тайёрланган “Суюрлитепа ёдгорлиги” кўргазмасининг очилиши тадбири ўтказилди.

    Тадбирда Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбарияти, Олмалиқ шаҳар ва Оҳангарон шаҳар ҳокимликлари масъуллари, олий ўқув юртлари талабалари, комбинат ёшлари иштирок этди.

    Тадбирда ушбу кўргазма Оҳангарон воҳаси ҳамда Олмалиқ шаҳри ҳудудининг бой тарихини ўрганишда муҳим аҳамият касб этиши эътироф этилди.

    Ўзбекистон фанлар академияси академиги, тарих фанлари доктори илмий тадқиқот ишининг илмий раҳбари Аҳмадали Асқаровнинг кўргазманинг ташкил этилишида кўрсатган фаол иштироки юқори баҳоланди.

    — Биз ОКМК ҳомийлигида 2022 йилда Оҳангарон тумани Суюрлитепа ёдгорлигида археологик қазишма ишларини олиб бордик, — дейди Ўзбекистон Фанлар академияси Тарихи институти докторанти Убайдулла Исмоилов. — Қазишмалари давомида топилган топилмалардан иборат кўргазма ҳам тайёрладик. Ушбу кўргазма экспонатлари қаторидан 350та турли хил археологик топилмалар ўрин олган. Ушбу топилмалар ичида тахминан 2000 йилдан олдинги даврга оид буюмлардан тортиб, XII-XIII асрkfhга оид буюмлар ҳам ўрин олган. Кўргазмада 1 200 йиллик даврни қамраб олган тарихий буюмлар мавжуд.

    Шундай қилиб, 2023 йил 18 майда “Суюрлитепа ёдгорлиги” кўргазмаси расман ўз фаолиятини бошлади.

    Ботирхон Мунаваров,

    Оҳангарон шаҳар ҳокимининг

    жамоат ишлари бўйича маслаҳатчиси.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates