Хизматлар кўлами кенгайиши, сифати оширилиши давом этади

    Мамлакатимизда 10 август 2022 1098

    «Очиқ адлия» дастури доирасида Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан 2022 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

    Матбуот анжуманига барча босма ва электрон ОАВ вакиллари, журналист, блогер, веб-сайт ходимлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва вилоятдаги бошқарма, ташкилот ва муассасаларнинг ахборот хизматлари раҳбарлари қатнашди.

    Анжуман аввалида ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари билан биргаликда Фарғона туманига пресс-тур уюштирилди. Гап шундаки, айни кунларда ФҲДЁ, давлат хизматлари маркази, адлия бўлими ҳамда юридик марказлар фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида бир бинода жойлаштириляпти. Фарғона туман «адлия уйи»да фуқароларга яратилган имкониятлар ва шароитлар ҳақида жамоатчилик вакилларига тушунтиришлар берилди.

    Тўлиқ қайта реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилган вилоят адлия бошқармаси биносида пресс-тур давом этди. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар бинода ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

    Тадбирда таъкидланишича, Фарғона вилоят адлия бошқармаси ва унинг бўлимларига ҳисобот даврида дами 8 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг 5 минг 537 таси яъни 65 фоиздан ортиғи қаноатлантирилган.

    Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат хизматларини кўрсатиш ва бошқа соҳаларда назорат тадбирлари ва мониторинглар ташкил этилди. Натижада 32 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш мақсадида 3 минг 289 та тақдимнома киритилиб, бунинг натижасида жами 4 минг 840 та ҳужжатлари бекор қилинган. 1 минг 229 нафар шахсларнинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилди. Шундан 11 нафар мансабдор шахслар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ҳамда жисмоний ва юридик шахсларни манфаатида судларга 975 та даъво аризалар киритилди. Қувонарли жиҳати шундаки, кўрилган ҳуқуқий таъсир чоралар натижасида 19 миллиард 79 миллион сўм миқдордаги пул маблағлари ўз эгаларига қайтарилиши таъминланди.

    6 ойлик якунларга бағишланган матбуот анжуманида ана шу масалаларга алоҳида урғу берилди ҳамда «Адлия органлари тизимидаги маъмурий ислоҳотлар, истиқбол ва самара» мавзусида тизимдаги янгиликлар ҳақида кенг жамоатчилик вакилларига тўлиқ маълумотлар берилди.

    Матбуот анжуманида Адлия вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси иштирок этди.

    Анжуман давомида ОАВ вакиллари ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар.

    Элёржон Эксанов,

    Фарғона вилоят адлия бошқармаси

    жамоатчилик билан ишлаш бўйича етакчи маслаҳатчиси.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates