Омикроннинг кутилмаган аломати

    Конъюнктивит коронавируснинг омикрон штамми белгиси бўлиши мумкин. Бу ҳақда британиялик терапевт Нина Aслам маълум қилди.

    Мутахассис кўздаги ҳужайра рецепторлари ёрдамида коронавирус организмга кириб бориши мумкинлигини таъкидлаган. Ушбу рецепторлар кўзнинг тўр пардаси, кўзнинг оқ қисми ва қовоқларни қоплайдиган ҳужайраларда жойлашган бўлади.

    Шифокорнинг таъкидлашича, конъюнктивит ҳатто касаллик аломатсиз кечаётган пайтда ҳам юзага келиши мумкин. Конъюнктивит — аллергик реакция ёки инфекция (вирусли, камдан-кам ҳолларда бактериал) натижасида келиб чиққан кўз шиллиқ қаватининг яллиғланиши.

    Aденовирус, энтеровирус, герпетик, бактериал, хламидия, аллергик, ўткир ва сурункали конъюнктивит мавжуд. Катталарда учрайдиган касаликка 85 фоиз аденовирус ва фақат 15 фоиз ҳолда бактериялар сабаб бўлади. Болаларда бактериал ва аденовирус конъюнктивитлари бир хил тебранишда учрайди.

    Аввалроқ мутахассислар кучли томоқ оғриғи, бурун битиши, қуруқ йўтал, иситма, кучли заифлик ва бош оғриғи омикроннинг асосий белгиси эканини айтганди.

    Ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида Босвана ва Жанубий Aфрикада коронавируснинг Б.1.1.529 янги штамми аниқланганди. У S-оқсилидаги ўнлаб мутацияларни ўз ичига олади. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, SARS-CoV-2 геномидаги кўплаб янги ўзгаришлар ушбу вариантнинг юқори ўтказувчанлиги ва касал бўлган ҳамда эмланганларнинг ҳимоя антитаначаларига чидамлилигини кўрсатди. Б.1.1.529 дастлаб иммунитет танқислиги бўлган, масалан, ОИВ билан касалланган одамда пайдо бўлгани тахмин қилинади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates