Ўзбекистонда тўрт магнитудали зилзила юз берди

    Самарқанд вилояти, Ургут туманида 4 магнитудали зилзила содир бўлди 

    Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади.

    Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 06.05.2024 10:41 да (06.05.2024 йил, Гринвич бўйича 05:41 да) зилзила содир бўлди.

    Эпицентр: Самарқанд вилояти, Ургут тумани. Зилзила координаталари: 39,32 градус шимолий кенглик; 67,46 градус шарқий узунлик.

    Магнитуда М=4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 263 км жанубий-ғарбда.

    Сезилиш кучи:

    Ургут туманида 2-3 балл, 29 км.
    Тойлоқ туманида 2 балл, 38 км.
    Китоб туманида 2 балл, 38 км.
    Булунғур туманида 2 балл, 45 км.
    Шахрисабз туманида 2 балл, 47 км.
    Самарқанд туманида 2 балл, 51 км.