Ўмонлик сармоядор Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришдан манфаатдор

    Инвестициялар 22 феврал 2024 548

    Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хотамов “Oman Flour Mills SAOG” давлат компанияси директори, “Atyab Investments” компанияси президенти Ҳайсам ал-Фанна билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот чоғида Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқа масалалар хусусида фикр алмашилди.

    Ўмон вакили Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитларни ҳисобга олиб, янги лойиҳаларда иштирок этиш ниятини билдирди. Хусусан, у Ўзбекистонда мева-сабзавотларни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек, озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотларини қадоқлаш учун ускуналар етказиб бериш таклифларини билдирди.

    Учрашув якунида ўмонлик тадбиркорнинг жорий йил март ойида Ўзбекистонга хизмат сафари уюштириш ва унинг давомида режалаштирилган янги сармоявий лойиҳаларни мамлакатимизнинг тегишли ташкилотлари вакиллари иштирокида муҳокама қилиш тўғрисида келишиб олинди, деб хабар беради “Дунё” АА.

    “Atyab Investments” компанияси 1977 йилда Ўмонда озиқ-овқат саноатидаги биринчи акциядорлик жамияти сифатида рўйхатга олинган. Ушбу компания Тошкент вилоятида Ўзбекистондан экспорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотларини халқаро сертификатлаш бўйича лаборатория ва ўқув маркази ташкил этиш учун бугунги кунга қадар 2 миллион доллар сармоя киритган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates