Ироқ билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

    Жорий йил 7 майда Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев қароргоҳи Остона шаҳрида бўлган Ироқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Муваққат ишлар вакили Жабер ал-Тамими билан учрашди.

    Томонлар туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, Ўзбекистон ва Ироқ ўртасида бу борада катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

    Шунингдек, Ироқ томонига Ўзбекистонда туристлар учун яратилаётган қулай шароитлар ва соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ишлар бўйича батафсил маълумот берилди.

    Учрашувда томонлар туризм соҳасида ҳамкорликнинг норматив-ҳуқуқий асосларини яратиш, давлатларда ўтказиладиган соҳага тегишли йирик тадбирларда иштирок этиш, ўзаро туристлар оқимини ошириш, жумладан, ироқликлар учун зиёрат туризмни йўлга қўйишга келишиб олинди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.