Онкология муассасаларида тиббий ускуналар таъминоти қай даражада?

    Онкология ва радиология — ихтисослашган тиббиётнинг энг мураккаб йўналишларидан. Соҳа ривожланиб боргани сари аҳоли орасида ўсма касалликларининг тарқалиш суръати ҳам ортиб бормоқда. Бу бир томондан хасталикларни эрта аниқлаш имкониятлари ортиб бораётгани билан ҳам боғлиқ.

    — Бугунги кунда нуфузли хориж муассасалари билан 22 та халқаро меморандум имзолаганмиз, — дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов. — Унга кўра, сўнгги йилларда 250 нафардан ортиқ ёш мутахассисларимиз ушбу клиникаларда малака ошириб қайтди.

    2022 йил илк бор 100 нафар оғир беморга хорижий мутахассислар томонидан телетиббиёт орқали маслаҳатлар берилиб, уларни мамлакатимизда даволаш имкони яратилди.

    Маҳаллий телетиббиёт орқали эса 894 та маслаҳат, 36 та консилиум ўтказилди.

    Натижада 845 нафар беморга яшаш жойида даволаниш имконияти яратилди.

    Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 3 баробар кўп.

    Ўтган даврда муассасамизда нур терапия ускуналари 5 тадан 27 тага етказилди.

    Кимёвий дори воситалари таъминоти 10-12 фоиздан 90-95 фоизга яхшиланди.

    Марказ ва унинг барча ҳудудий филиалларида иммуногистохимик лабораториялар ташкил этилди.

    Кўкрак бези ва бачадон бўйни саратонини эрта аниқлаш мақсадида ҳар бир ҳудуд мобил маммограф автомобиллари билан таъминланиб, скрининг ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates