Ўқ отиш: терма жамоамиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этмоқда

    Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Корея Республикасининг Тегу шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

    Осиё чемпионатининг навбатдаги кун баҳслари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун сермаҳсул ўтди. Бугун ҳамюртларимиз икки йўналишда шоҳсупага кўтарилди.

    10 метрга тўппончадан отиш дастури жамоамизнинг энг кучли йўналишига айланиб бормоқда. Кеча Вениамин Никитин U18 тоифасида кумуш медални қўлга киритган бўлса, бугун Муҳаммад Камалов U20 тоифасида бронза медали билан тақдирланди.

    1. Самрат Рана (Ҳиндистон)

    2. Сагар Данги (Ҳиндистон)

    3. Муҳаммад Камалов (Ўзбекистон)

    Шунингдек, Вениамин Никитин, Содиқжон Абдуллаев ҳамда Муҳаммадюсуф Ҳайдаровдан иборат трио ўсмирлар ўртасидаги жамоавий дастурда бронза медали соҳибига айланди.

    1. Ҳиндистон

    2. Корея Республикаси

    3. Ўзбекистон

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates