Ўқитувчилар учун яна бир танлов, яна бир имконият

    «Нутқимизда сўзлар жилоси» шиори остида танлов ташкил этилмоқда.

    Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, 5 та муҳим ташаббус доирасида китоб мутолааси ва китобхонликни ривожлантириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Республика истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси билан ҳамкорликда «Нутқимизда сўзлар жилоси» шиори остида умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ўртасида жорий йилнинг ноябрь ойида танлов ташкил этилмоқда.

    Танлов 2-босқичда ўтказилади:

    1-босқич: Ижодий ишларни қабул қилиш – 2020 йилнинг 1-20 ноябрь кунлари;

    2-босқич: Ижодий ишларни экспертлар гуруҳи томонидан кўриб чиқиш – 2020 йилнинг 20-30 ноябрь кунлари этиб белгиланган.

    Танловда она тили ва адабиёт ўқитувчилари ўзбек мумтоз адабиётини ўқитишнинг замонавий йўлларини 5 дақиқалик видеороликда кўрсатиб беришлари лозим.

    Ушбу танловда ҳар бир ҳудуддан 1 нафардан ғолиблар аниқланиб, уларга пул мукофотлари ва махсус дипломлар топширилади.

    Эслатиб ўтамиз, иштирок этиш учун видеороликлар 5tashabbus_uymizda телеграм ботига юборилиши лозим.

    Мазкур танлов низоми билан қўйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: /uploads/2020/10/nizom-tanlov.doc

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates