Ўтказилмаган судни бўлиб ўтди, деб расмийлаштирган судьяга чора кўрилди

    Мамлакатимизда 28 феврал 2024 518

    Ижтимоий тармоқларда Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси ўтказилмаган суд мажлисини гўёки бўлиб ўтган, дея қайд этиб, тегишли суд ҳужжати қабул қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Шунингдек, тармоқ вакиллари ушбу ҳолат бўйича судьянинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни сўрашган.

    Маълум қилинишича, Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судяси ўтказилмаган суд мажлисини гўёки бўлиб ўтган, деб қайд этиб, тегишли суд ҳужжатини қабул қилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан ўз вақтида хизмат текшируви ўтказилиб, Тошкент вилояти судлари судьялари малака ҳайъати қарори билан унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.

    "Мазкур қарордан норози тараф Судьялар олий малака ҳайъати ва Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Шикоят белгиланган тартибда кўриб чиқилади", дейилади хабарда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates