Туркия билан кўпқиррали ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда парламентлараро муносабатлар фаоллиги муҳимдир

    2024 йил 1 майда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Туркия Республикаси вице-президенти Жевдат Йилмаз бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари йил сайин мустаҳкамланаётгани, шу жумладан, сўнгги йилларда икки давлат раҳбарларининг кучли сиёсий иродаси сабаб ушбу муносабатлар янги босқичга кўтарилиб, стратегик шериклик даражасига олиб чиқилгани эътироф этилди.

    Олий даражадаги мулоқотлар мунтазамлик касб этяпти. Бунинг натижасида икки мамлакат ўртасидаги қардошлик ва дўстлик ришталари, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар, туризм, таълим ва ижтимоий соҳадаги ҳамкорлик янада ривожланиб боряпти.

    Мулоқот давомида Туркия томони гендер тенглик, хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, тартибли меҳнат миграцияси, оила ишлари ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида кўмаклашиш, бу борада ўзаро тажриба алмашиш ва аниқ лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканлигини билдирди.

    Учрашувда парламентлараро ҳамкорлик алоқалари минтақавий ва халқаро доирада мустаҳкамлаш, уни янада жадаллаштириш, парламентлараро гуруҳлар ва парламентларнинг барча қўмиталари ўртасида савдо, иқтисодиёт, инвестиция, инновация, банк-молия, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда тўғридан-тўғри мулоқотларни фаол давом эттириш муҳим эканлигига тўхталиб ўтилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Учрашув сўнггида томонлар икки мамлакатнинг кўп қиррали ҳамкорлигини чуқурлаштириш ва кенгайтириш йўлида ўзларининг бор тажриба ҳамда шижоатларини сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates