ОТМларда иккинчи мутахассисликка қабул бошланди

    Таълим 11 июл 2025 1277

    Давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланди.

    Қайд этилишича, 2025/2026-ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик) учун талабгорларни онлайн рўйхатдан ўтказиш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ягона таълим хизматлари портали my.edu.uz орқали жорий йилнинг 10 август кунига қадар онлайн шаклда амалга оширилади.

    Бунда номзодлар платформада:

    — ўзининг паспорт маълумотлари, JSHSHIR маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
    — диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
    — ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайдилар.

    Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

    Маълумот учун, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates