Овчилик хўжаликлари учун солиқ имтиёзлари берилади

    "Республикада ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғриси"ги Президент Фармони қабул қилинди.

    Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати хабар берди.

    Фармонга кўра, 2024 йил 1-сентябрдан ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш жойларини, кичик сафари парклар, ов туризмини ташкил қилган овчилик хўжаликлари 3 йил давомида юридик шахслар

    — мол-мулк ва ер солиқларини белгиланган ставкага нисбатан 50 %га камайтирилган ставкада,

    — АОСни 1 % ставкада тўлайди.

    Овланган ўлжалардан ҳамда табиат инъом этган маҳсулотлардан ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳунармандлар "Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри"га киритилади.

    Шунингдек, улар 2025 йил 1 январга қадар календарь йил давомида ҳунармандчилик маҳсулотларини (ишлар, хизматлар) реализация қилишдан тушган тушумнинг 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдори бўйича АОС ставкасини 50 фоизини тўлайди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates