Оёқлар увишиши жиддий касаллик аломати бўлиши мумкин

    Саломатлик 1 июн 2022 33017

    Кўпчилик инсонлар узоқ муддат бир жойда туриб ёки ўтириб қолса, оёқлари увишиб, ўзини ноқулай ҳис қилади. Бу ҳолат таъсири баъзиларда ўрнидан қўзғалиши билан йўқолса, айрим кишиларда увишган оёқлар маълум вақтдан кейингина ўзига келади.

    Хўш, бу муаммонинг келиб чиқишига қандай омиллар сабаб бўлади?

    Бу ҳақда малакали терапевт Ҳилола Абдуллаева ўз фикрлари билан ўртоқлашади:

    — Оёқлар увишиши асосан катта ва ўрта ёшли инсонларда кўп учрайди, — дейди шифокор. — Сабаби бу даврда қон томирлари деворида холестерин миқдорининг ортиши туфайли танада қон айланиши қийинлашади. Натижада оёқлар тез-тез увишиб, унинг сезгирлиги йўқолади ва енгил санчиш, эт жимирлаши кузатилади. Ҳатто баъзилар бу ҳолат таъсирида бироз вақт юра олмай қолиши мумкин.

    Мазкур муаммо тананинг узоқ вақт ноқулай ҳолатда қолиши, ҳомиладорлик даври, кам ҳаракатлилик ёки бир жойда ўтириб ишлаш ва ҳаддан ташқари ноқулай ҳамда тор оёқ кийим кийиш каби бир неча зарарсиз сабаблар фонида ривожланиши мумкин. Бироқ аксарият ҳолларда оёқ увишиши танада қайсидир касаллик ривожланаётганидан дарак беради ва уларнинг рўйхати анчагина кенг.

    Жумладан:

    - умуртқа поғонаси касалликлари (орқа мия нервларининг сиқилиши натижасида келиб чиққан остеохондроз, мушак тўқималарининг спазмларини келтириб чиқарадиган интервертебрал чурра);

    - танада қон айланишининг бузилиши;

    - атеросклероз;

    - юрак хасталиклари;

    - қандли диабет;

    - ревматоид артрит шулар жумласидан.

    — Оёқлар увишган пайт танада яна қандай салбий ўзгаришлар кузатилади?

    — Энг аввало, инсон иссиқ ёки совуқ ҳароратни сезмай қолади. Умуртқа поғонаси, кўкрак қафаси ва бошқа соҳаларда қаттиқ оғриқлар кузатилиши мумкин.

    Шунингдек:

    - ҳолсизлик;

    - қадам босишнинг бузилиши;

    - оёқларда оғирлик;

    - кучли бош айланиши ва кучли бош оғриғи;

    - бўйин оғриғи;

    - қичишиш;

    - тез-тез пешоб ажралиши;

    - мушаклар спазми;

    - тундаги оғриқлар оёқ увишиши билан бирга кечадиган салбий ўзгаришлар ҳисобланади.

    Мутахассис билан суҳбатни Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати олиб борди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates