Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тақдимнома киритилди

    Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларидаги жами 40 нафар мансабдор шахс тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди.

    Коррупцияга қарши кураш агентлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида коррупцияга қарши курашиш фаолияти самарадорлигини таҳлил қилди.

    Таъкидланишича, Давлат идораларининг коррупцияга қарши курашишдаги фаолияти самарадорлиги рейтинг баҳолаш натижаларига кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 71 балл билан «қониқарли» тоифадан жой олган.

    Тизимда 2023 йил 458 нафар шахсга нисбатан 227 та коррупциявий жиноят иши судлар томонидан кўрилган.

    Капитал қурилиш соҳасида содир этилаётган коррупциявий жиноятларга асосан қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиб маблағларни ўзлаштириш, қонунбузилиш ҳолатларига кўз юмиш каби омиллар сабаб бўлмоқда.

    Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларидаги жами 40 нафар мансабдор шахс тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди.

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан аниқланишича, 2023 йилда республика бўйича 1630 та қурилиш рўйхатдан ўтказилмаган.

    Вазирлик марказий девонида 2 нафар, Сирдарёда 17 нафар, Наманган ва Фарғона вилоятларида 9 нафардан мансабдор шахс муқаддам коррупциявий жиноятлар учун судланган.

    Очиқлик индексининг 2023 йил якунларига кўра, вазирлик 52,1 балл (максимал 100 баллдан) билан вазирликлар кесимида 16-ўринни эгаллаган ҳолда «қизил» тоифада қайд этилган.

    Давлат идораларининг коррупцияга қарши курашишдаги фаолияти самарадорлиги рейтинг баҳолаш натижаларига кўра, 71 балл билан «қониқарли» тоифадан жой олган.

    Таҳлиллар натижасида аниқланган коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида вазирликка тақдимнома киритилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates