Озарбайжон Республикаси билан ҳарбий ҳамда ҳарбий-техникавий соҳаларда ҳамкорлик қилинади

    Президент томонидан имзоланган қонунлар (ЎРҚ–834-сон, ЎРҚ–835-сон, 28.04.2023 й.) билан қуйидаги битимлар ратификация қилинди:

    Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битим (Тошкент, 2022 йил 21 июнь);

    Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битим (Тошкент, 2022 йил 21 июнь).