баннер
24 апр 2025
22:36

    Озарбайжонда оғир касалликка чалинган юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинди

    Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Озарбайжонда оғир аҳволда қолган юртдошимиз ватанга олиб келинди.

    “Дунё“ ААнинг хабар беришича, ватандошимиз М.Ж. оғир дардга чалингани (инсульт) муносабати билан тиббий ёрдам олиш ва Ўзбекистонга қайтиш учун амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ҳамюртимиз билан ўтказилган мулоқотда маълум бўлишича, у 10 йил давомида ўғли Ж.Ж. билан Озарбайжонда ноқонуний яшаб келган.

    Беморга тезкорлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага ётқизиш чоралари кўрилди. Бироқ, тиббий суғурта ва зарур ҳужжатлар йўқлиги сабабли турли муаммолар келиб чиқди. Якунда бемор ва унинг ўғли билан келишган ҳолда ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган.

    Озарбайжондаги фаол ватандошлар кўмагида М.Ж. ва унинг ўғлига “Боку-Тошкент“ йўналишидаги самолётга чипта сотиб олинди. Улар 29 март куни Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech