Ўзбекистон Беларусь билан овчилик туризмини ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик қилади

    Ўзбекистон элчиси Рахматулла Назаров Беларусь ўрмон хўжалиги вазири Александр Кулик билан учрашди.

    “Дунё“ ААнинг хабар беришича, учрашувда икки давлат ўрмон хўжаликлари ва тегишли идоралар ўртасида алоқаларни фаоллаштириш, кадрларни тайёрлаш, тажриба алмашиш ва уруғчиликда қатор қўшма лойиҳалар амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    Бундан ташқари, Ўзбекистонда овчилик туризмини ривожлантиришни йўналишида биргаликда ишлашга икки томон учун манфаатли бўлиши таъкидланди.

    Мулоқот якунида белгиланган масалаларни атрофлича муҳокама қилиш учун икки томон масъуллари иштирокида онлайн учрашув ташкил этишга келишиб олинди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates