баннер
8 апр 2025
21:31

    «Ўзбегим-2024»: «Миллат куйчиси» махсус номинацияси билан Фаррух Зокиров, Ғуломжон Ёқубов тақдирланди

    24 декабрь куни пойтахтдаги «Халқлар дўстлиги» санъат саройида илк бор «Ўзбегим-2024» миллий тақдимотининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    Мазкур тадбирда маданият вазири Озодбек Назарбеков, ҳамда маданият вазирлиги раҳбарияти, марказий аппарати, тизим ташкилотлари раҳбарлари, ижодкорлар ва таниқли санъаткорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Жорий йил давомида ўз ижоди билан халқ қалбидан жой олган қуйидаги бир қатор ижодкорлар 11 та номинация билан тақдирланди:

    «Йилнинг энг фаол ижодкори» – Муҳаммадзиё,

    «Йилнинг энг яхши эстрада гуруҳи» — «Беном» гуруҳи,

    «Йилнинг энг яхши шоу концерти» — Лола Йўлдошева,

    «Йилнинг энг яхши сўз устаси» — Аваз Охун,

    «Йил қўшиғи» — Озода Нурсаидова,

    «Йил янги овози» — Шоҳруҳ Эргашев,

    «Эстрадамиз носталгияси» — Дижжей Пиллигрим,

    «Йилнинг энг яхши аёл хонандаси» — Озода Нурсаидова,

    «Йилнинг энг яхши эркак хонандаси» — Ҳамдам Собиров,

    «Ватанпарварлик тараннуми учун» — Севара Назархон,

    «Ўзбекконсерт» эътирофи» – Имрон,

    «Мавзули ёрқин қўшиқлари учун» — Осман Наврўзовлар 11 та номинация бўйича тақдирландилар.

    Бундан ташқари:

    «Миллат куйчиси» махсус номинацияси билан Фаррух Зокиров, Ғуломжон Ёқубов,

    «Ижодига нисбатан креатив ёндашувлари учун» — Шоҳруҳхон,

    «Маданий тадбирлардаги фаоллиги учун» — Жаҳонгир Позилжонов,

    «Ўзбек эстрада санъати ривожига қўшган ҳиссаси учун» — Райҳон Ғаниева тақдирланди.

    Шунингдек тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан, «Ўзбекистон халқ артисти» мукофоти билан тақдирланган Тожикистон Республикасининг истеъдодли ижодкори Нигина Аманқуловага маданият вазири Озодбек Назарбеков томонидан мукофот тантанали топширилди.

    Маълумот учун, ғолиблар uzbekkonsert.uz сайтида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра аниқланди. Бу очиқ ва шаффоф танлов тизими мухлисларнинг ўз севимли ижодкорларига овоз бериш имкониятини тақдим этди.

    Эслатиб ўтамиз, «Ўзбегим-2024» миллий тақдимоти «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан биринчи маротаба ўтказилди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech