баннер
30 мар 2025
03:52

    Покистон Бош вазири Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

    Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф Тошкент шаҳрига келгач, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюрди.

    Олий мартабали меҳмон Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

    Мажмуа билан қисқача танишув асносида Покистон делегацияси вакилларига бу ерда акс эттирилган сиймолар ва тарихий воқеалар мазмуни ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 26 февраль куни бўлиб ўтади.

    Бўлажак олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон – Покистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари ўрин олган.

    Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.

    Саммит якунида Қўшма декларация ва қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган

    Телеграм каналимиз
    Text to speech