Туркманистон Президенти “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

    Олий мартабали меҳмон 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

    Мажмуа билан қисқача танишув асносида Турманистон етакчисига мазкур обида мазмуни ва меъморий ечимлари ҳақида маълумот берилди.

    “Янги Ўзбекистон” боғи ва Мустақиллик монументи давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан истиқлолимизнинг ўттиз йиллигига бағишлаб бунёд этилган. Уч минг йилдан зиёд давр – она Ватанимиз ҳудудидаги миллий давлатчилик тарихи илдизлари шу қадар теран. Монументга эътибор қаратган киши мана шу залворли ўтмишнинг бадиий ифодасига гувоҳ бўлади.

    Олий мартабали меҳмонлар, расмий хорижий делегацияларнинг мамлакатимизга ташрифи доирасида бу ердаги монументга гул қўйиш анъанага айланган.

    Мажмуада акс эттирилган алломалар, буюк саркарда ва жаҳонгирлар, жадид боболаримизнинг сиймоларига алоҳида эътибор қаратилди. Она Ватанимиз, мард ва жасур, тинчликсевар ва меҳнаткаш, қаҳрамон халқимиз шарафига бунёд этилган Мустақиллик монументи Туркманистон Президенти ва делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates