Саида Мирзиёева БМТнинг Давлат хизмати бўйича халқаро комиссияси раҳбари билан учрашди

    Ҳукумат 23 июн 2025 1713

    Шу йилнинг 23 июнь куни Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати бўйича халқаро комиссияси раҳбари Ларби Жакта билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда давлат хизматчиларининг ишини қандай қилиб самаралироқ ва замонавийроқ қилиш мумкинлиги, қайси халқаро стандартларни жорий этиш ва ходимларни қандай қўллаб-қувватлаш кераклиги ҳақида суҳбатлашилди.

    Шунингдек, айни пайтда Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимида кечаётган ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилди.

    Жаноб Жакта мамлакатимизнинг сўнгги йилларда эришган ютуқларини юқори баҳолаб, бугунги Ўзбекистон инфратузилма, инновация ва инсон капитали жиҳатидан буткул бошқача давлат эканини таъкидлади, — деб ёзади Президент ёрдамчиси ўзининг телеграм каналида.

    Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги ҳамкорлик мисли кўрилмаган юксак даражада. Ларби Жакта билан учрашув ана шу муносабатларни қўллаб-қувватлаш ва биргаликдаги фаолият учун янги истиқболларни белгилаш учун ажойиб имконият бўлди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates