Унда барча велосипед ихлосмандлари иштирок этиши мумкин.
Шунингдек, тадбир давомида 15 км қизиқарли ва байрамона велоюриш, велосипедчилар жамоатчилиги мутахассисларидан маҳорат дарслари бўлиб ўтади.
Маршрутнинг исталган нуқтасидан қўшилиш мумкин!
"Педалларни айлантиринг, фаол бўлинг ва иштирок этинг!
Йиғилиш вақти соат 10:00 да велоюриш бошланиши соат 11:00 да
СТАРТ: Махтумқули кўчаси, катта байроқли майдон (мўлжал Саноат Қурилиш банки)
ФИНИШ: Халқлар дўстлиги саройи майдони," дея хабар беради "Ўзбектуризм".